Алоқалар:

Тел: +99893 181 6666
Email: info@zeleniy-chay.uz

Яқинроқ бўлинг.

Бизларни ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинг

Акция қоидалари

Соврин жамғармаси: 1000 та автомат кир ювиш машинаси, 6 000 та дазмол, 2 000 та чангютгич
ва 3 000 000 та “Зелёный чай” кир ювиш кукуни
Танлов ташкилотчиси: «YAKS FUTURE PRODUCT» МЧЖ, ва "ADVENTA PROMOTION" МЧЖ.

1. Умумий қоидалар

  • Акция Ўзбекистоннинг барча вилоят ва шаҳарлари бўйича ўтказилади.
  • Акцияда YAKS FUTURE PRODUCT" МЧЖ да ишлаб чиқарилган, барча турдаги 250, 900, 1500 ва 3000 граммли “Зеленый чай” кир ювиш кукунини қадоғи ичига солинган скреч-карталар иштирок этади.
  • Акция 2017 йилнинг 10 октябридан 2018 йилнинг 10 августига қадар давом этади.
  • Ушбу «Акция О!»да реклама агентлиги ва ташкилотчи корхона ходимлари, шунингдек, «Акция О!»ни ташкил этиш ва ўтказилишига у ёки бу сабабли алоқадор шахслар ва уларнинг оила аъзоларидан бошқа барча Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин.

Акция қоидалари

  • Ютуқ картаси йиртилган ва унинг «Ўчирилмасин» деган сирли қатлами ўчирилган бўлса, ютуқ картаси ҳақиқий ҳисобланмайди.
  • Соврин жамғармаси пул кўринишида берилмайди.
  • Соврин учун солиқ тўлови тўланади.
  • Акцияда иштирок этар экан, иштирокчи ўз-ўзидан мазкур қоидаларга розилигини тасдиқлайди.

3. Акция совринларини қабул қилиш шартлари ва тартиби

  • Агар карта ютуқли бўлса, ютуқ номи ёзилган бўлади.
  • Агар ютуққа кир ювиш кукуни чиқса, уни тармоқ дўконлардан ташқари исталган дўкондан скреч-картани бериб, ўрнига бир дона 250 граммли қўлда ювиш учун мўлжалланган “Зеленый чай” кир ювиш кукунини олиш мумкин.
  • Агар ютуққа бошқа совғалар (дазмол, чангютгич, кир ювиш машинаси) чиқса, қадоқ устида кўрсатилган телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтиб, ИНН ва паспорт нусхасини топширган ҳолда совғаларини олишлари мумкин.
  • Совға ютуқ чиққан кундан бошлаб 30 кун давомида ўз эгасига топширилади.
  • Акцияда юртимизнинг бошқа вилоятларида яшовчи ғолибларнинг совринлари уларнинг ўзлари яшовчи ҳудудга олиб бориб берилади. Бу ютуқ картаси вилоятдаги компания вакилларининг қўлларига етиб борган кундан бошлаб 30 кун давомида олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

4. Акция шарти

  • Маҳсулот қадоғи ичидан скреч-картани олинг.
  • Скреч- картадаги совға номи деган жойдаги ҳимоя қатламини ўчиринг.